empty
 
 
Бутун дунёда маълум бўлган устунлик

Бугун кўпчилик брокерлар Форекс бозорига киришни таклиб этишмоқда. Бунда улкан улушни янада йирик компаниялар тақдим этган лицензиялар бўйича ишловчи унча катта бўлмаган дилинг марказлари эгаллашади. Одатда, бундай фирмалар юқори даражадаги комиссиялар белгилашади ёки юқори қийматни кўп сонли қўшимча хизматлар билан яширишади. Ундан ташқари, кўпинча бундай брокерлар кўрсатадиган хизматлар Форекс бозорига киришни тақдим этиш билангина чекланади.

Экспертлар ва тажрибали трейдерлар кўп йиллик тажрибаси кенг мижозлар базаси ва таниқли бренд билан мустаҳкамланган етакчи компанияларга афзаллик беришни маслаҳат беришади. Бугунги мақола ИнстаФорекс компаниясига бағишланган бўлиб, унинг обрўси юқорида эслатиб ўтилган барча талабларга жавоб беради.


media about us, publications


ИнстаФорекснинг тарихи 2007 йилдан бошланади. Компанияга брокерлик хизматлари бозорининг етакчилари орасидан жой олиши учун саккиз йил талаб қилинди. ИнстаФорекснинг муваффақияти сири шундан иборатки, ташкил этилишининг биринчи кунларидан бошлабоқ компания тўла равишда ўз мижозларининг эҳтиёжларини қаноатлантириш йўналишида фаолият юритди. ИнстаФорекс жамоаси аввал бошиданоқ ўзи учун самарали ва рақобатбардош бизнес-моделни танлаб олиб, компания таклиф этган маҳсулотлар, хизматлар ва технологияларни доим такомиллаштириб боради.

Ўз танловини ИнстаФорекс компаниясига қаратган трейдерлар ўз брокери сифатида уларга ўзларининг бутун диққат эътиборини савдо қилиш ва даромад олиш жараёнига қаратишга имкон берувчи бутун бир имтиёзлар тўпламини олишади. Форекс бозори кўпинча янги келганларга қўрқитувчи ва олдиндан билиб бўлмайдиган машғулот сифатида кўринади. Табиийки, биринчи даромадни олгунча етарлича кўп вақт ўтиши мумкин. Шуни ёдда тутиш муҳимки, халқаро Форекс бозорида савдогача киришишни таъминлаш брокернинг ягона вазифаси эмас. У ўз мижозларига шунингдек зарур ўқув материалларини, ахборот билан қўллаб-қувватлашни ва техник асосни тақдим этиб, савдо воситаларини ва даромад олиш техникасини танлашда тўла эркинликни таъминлайди.

ИнстаФорекс ўз мижозларига Форексда ишлаш учун зарур воситаларнинг тўлиқ тўпламини тақдим этади. Бу трейдерларга бозорни тезроқ ўзлаштириб олишга ва пул ишлашни бошлашга имкон беради. Тез ўзгарувчан молиявий муҳит шароитида ва савдо қилиш тажрибасини орттирган сари хусусий инвесторларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжлари ҳам ортади.

Ҳар бир брокер ҳам унга ишонч билдирган трейдерларни профессионал қарор топишларининг ҳар бир босқичида барча зарур воситалар билан таъминланган ҳолда касбий ривожланишга кафолат бера олмайди. ИнстаФорекс компаниясининг малака даражаси унга трейдерларнинг узлуксиз ўсиб бораётган эҳтиёжларига мос бўлишга имкон беради. Компания ўзининг техник салоҳиятини орттира бориб, доимий равишда янги сервисларни ишлаб чиқиш жараёнида туради.

Масалан, воситачиларнинг йўқлиги ИнстаФорексга спредларни паст даражада тутиб туришга имкон бериб, ўз мижозларига турли хил савдо воситаларининг кенг спектрини таклиф этади. Трейдер инвестицияларнинг қандай турини афзал кўрмасин, ИнстаФорекс унга тақдим этаётган хизматларнинг жуда катта миқдори туфайли савдо имкониятларидан максимал фойдаланиш учун энг фойдали шароитларни ишонч билан кафолатлаши мумкин.

Брокернинг мижозлари истаган пайт қўллаб-қувватлаш хизматига ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкин, бу хизмат бир ҳафтада етти кун кечаю кундуз ишлайди. Бундан ташқари, улар бепул онлайн-семинарларда иштирок этиб, ўз билимларини такомиллаштириш имкониятига эга бўладилар. ИнстаФорекс билан ҳамкорлик қилишнинг шубҳасиз афзаллиги Форекс бозорининг кўп сонли экспертларидан ҳар куни янгиланиб туриладиган таҳлилий шарҳлар ва башоратлардан фойдаланиш ҳисобланади.

Ҳар бири тажрибали мутахассис ҳисобланган жамоанинг барча аъзолари трейдерларнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондиришга қодир инновацион техник ечимларни ишлаб чиқиш устида узлуксиз меҳнат қилишмоқда. ИнстаФорекс компанияси Форекс бозорини ўзгартирувчи технологик тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучларидан биридир.

ИнстаФорексда ҳамкорлик дастури алоҳида эътиборга лойиқ бўлиб, у биринчи кунданоқ компания ишининг асосий қисмини ташкил этади. Бу тизим қандай ишлашни қуйида келтирилган мисол тавсифлаб беришда ёрдам беради.

1996 йилда Amazon онлайн-гипермаркети ажойиб ҳамкорлик дастурини ишга туширди, у товарнинг тавсифи жойлаштирилган ҳамкорлик сайтига ҳавола орқали гипермаркетда харид амалга оширилганда ҳар сафат комиссия мукофотини тўлашни таклиф этар эди. Форекс бозорида бунга ўхшаган дастурларни жорий қилиш билан боғлиқ мураккабликларга қарамай, бу ерда савдо қилиш жараёни анъанавий фарқ қилгани учун ИнстаФорекс компанияси бу кўп нарсани юзага чиқарувчи моделнинг имкониятларини кўриб чиқиб, ундан фойдаланди. Форекс контекстида ҳамкорлар оддий вебусталар бўлиб ҳисобланмайди. Улар моҳиятига кўра ишини энди бошлаган трейдерларга мураббий ролини ўйнаб, улар учун дастурий таъминотни ишлаб чиқади ва зарур бозор шарҳларини тайёрлайди.

Бу, янги мижозларни жалб қилиш ҳамкорлик дастури иштирокчиларининг ягона вазифаси бўлиб ҳисобланмайди. ИнстаФорекс бу дастурни ўз устувор йўналиши деб ҳисоблайди. Компания ўз мижозларини энг яхши савдо шароитлари билан таъминлаб, ўз ҳамкорлари ишини янада самарали қилиш учун яна турли хил рағбатлантиришлар тизимини ва кенг таҳлилий материалларини - юқори аниқликда бажарилган баннерлардан то веб-таҳлилнинг мураккаб тизимларигача таклиф этади.

ИнстаФорекс жамоаси: "Мижозга ишлаб пул топишга ёрдам бер ва унинг ҳамкори бўл" шиорига амал қилади. Бундай ёндашув ўзининг самарадорлигини исботлаб, компанияга саксондан ортиқ мамлакатдан икки миллиондан кўпроқ мижозларни жалб қилишга ёрдам берди.

ИнстаФорекс сайтида ҳар куни мингдан ортиқ янги ҳисоб-варақлари очилмоқда.

Компаниянинг кенг тармоқланган ваколатхоналари дунёнинг 25 мамлакатида 200 дан ортиқ офисга эга. ИнстаФорекс жаҳон миқёсидаги брокер ҳисобланади, у ўзининг маҳсулотлари ва хизматларининг юқори стандартлари туфайли анча машҳурдир. Компания фаолияти WorldFinance, CNBC, BusinessMagazine, European CEO, InternationalfinanceMagazine ва GlobalBanking&Financereview каби нуфузли нашрлар томонидан жуда кўп марта ёритилган. Ундан ташқари, ИнстаФорекс молиявий конференцияларда ва кўргазмаларда камдан кам ҳолларда совринсиз қолади. Компания the China International Online Trading Expo, ShowFx World кўргазмаси, Forex&Investment Summit ва Jordan EXPO ларнинг совриндоридир.

Capital Finance International журнали (Баҳор, 2015)
Орқага

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок